islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Аскарлар”,  “Ва аскарлар”

جنود و جنود

70-савол: Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ جَاءَتْكُمْ جُنُودٌ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا وَجُنُودًا لَمْ تَرَوْهَا

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, Биз уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик» (Аҳзоб сураси, 9-оят).

Ояти каримадаги «жунуд»дан мурод нима?

70-жавоб: «إِذْ جَاءَتْكُمْ جُنُودٌ» Аҳзоб лашкарлари – қурайш, ғатафон ва яҳудий Бану Назир қабилаларининг аскарларидир. Кейинги «жунуд» эса, Аллоҳнинг аскарлари – малоикалардир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

377070cookie-check“Аскарлар”,  “Ва аскарлар”
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: