islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шарҳ муаллифи Шайх Закарийё ал-Ансорий ал-Шофэий раҳматуллоҳи алайҳ таржимаи ҳоли

Тўлиқ исмлари Абу Яҳё Закарийё ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ансорий ал-Шофеий бўлиб, ҳижрий 826-йилда Миср диёрида дунёга келганлар. Униб-ўсишлари ҳам шу ерда бўлган. Гўдак чоғида Қурьонни ёд олгач, Қоҳирага йўл олиб, ал-Азҳар масжидида қўним топадилар, қироат илми ва ҳифзини пишиқ-пухта эгаллайдилар.

Имом ал-Нававийнинг фиқҳга оид
منهاج الطالبين؛
Абдуллоҳ ибн Моликнинг араб тилига оид
الألفية؛
Имом ал-Шотибийнинг қироат илмига оид
الشاطبية؛
китобини тўлиғича, ал-Роҳийм ал-Ироқийнинг
ألفية الحديث (التبصرة والتذكرة)؛
манзумасининг баьзи қисмини ёд оладилар.
Кейин фиқҳ, усул, илми маоний ва баён илми бўйича ал-Қоятийдан ҳамда ал-Шароф ал-Манавийдан;
Тасаввуфни Муҳаммад ал-Ғомарийдан ва бошқалардан илм оладилар.
Закарийё ал-Ансорий ҳазратлари гўзал ахлоқларни ўзларида мужассам этгандилар. Кичиккўнгиллилик, гўзал ҳаёт кечириш, иффат, дунёдан қўл тортиб аҳли дунёлардан ўзни узоқ тутиш, етук ақл ва ичикенглик, сабр-у таҳаммул ҳамда муроса шулар жумласидандир. (!)

Имом илмда жуда кўп ва узоқ саьй-ҳаракат қилдилар, токи ўз замонининг бир қанча улуғлари у кишида фатво ва дарс беришга изн бердилар. Кўплаб шайхлардан олинган илмни жамладилар ва узоқ умрлари давомида (100 йил умр кўрганлар) уни табақама-табақа неча авлод толиби илмларга ўргатдилар.
Шундан сўнг китоб ёзишга ўтдилар ва ибн Умар Вардийнинг шофеий фиқҳига оид 5248 байтдан иборат
البهجة الوردية
китобига 10 йил шарҳ ёздилар ва шарҳларини
الغرر البهية في شرح البهجة الوردية
дэб номладилар.
Шунингдек, имом ал-Яманийнинг
الروض
китобини ҳам шарҳлаганлар, токи у киши таьлиф қилган китиблар 60 тага яқинлашган.

Аммо ал-Ғоззий “Юлдузлар” номли китобида ал-Ансорийнинг китоблари 41 та, дэган.

Баьзи китобларининг номини ёзиб қолдираман:
١) فتح الرحمن في التفسير ؛
٢) تحفة الباري على صحيح البخاري؛
٣) شرح ألفية العراقي في مصطلح الحديث؛
٤) غاية الوصول في أصول الفقه
٥) تنقيح تحرير اللباب في الفقه
٦) منهج الطلاب في الفقه
٧) تحفة الطلاب في الفقه
٨) شرح منهاج الوصول في علم الأصول

Шайх тасаввуфга мойил киши эдилар. Сўфийлардан аҳли илмлар ва фақирларни иззат қилишнинг ҳадисини олган эдилар. Умрлари сўнггида кўзлари кўр бўлиб қолганига қарамай, фатво бериш ва талаба ўқитишдан асло тўхтамадилар. 100 йил умр кўрдилар. Ҳижрий 926-йилда вафот этдилар. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин, у кишини Фирдавс жаннатида жамолини кўрмоққа мушарраф айласин.
Амин.

ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Нажмиддинова Робия

380800cookie-checkШарҳ муаллифи Шайх Закарийё ал-Ансорий ал-Шофэий раҳматуллоҳи алайҳ таржимаи ҳоли

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: