islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Устозлардан дуо истаб

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси А.Рашидов бошчилигида бир гуруҳ талабалар билан фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди.

Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, ислом илм-фани ва маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, мамлакатимизда диннинг ривожи, унинг маърифатпарвар ғояларини кенг ёйиш ишига беқиёс ҳисса қўшган устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга институт номидан ташаккурнома билдирилди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш 

бўлими бошлиғи Ў.Собиров 

38190cookie-checkУстозлардан дуо истаб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: