Тошкент ислом институти талаба қизлари учун “Рамазон шукуҳи” мавзусида илмий суҳбат ўтказилди. Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов талаба қизлар Рамазонни ғанимат билиши, илм олишда ва эзгу амаларни қилишда бардовом бўлиши, тавба, истиғфор ва зикрларни кўпайтириши, хатми Қуръонларни такрор қилиши, уйда таровеҳ намозларини адо қилиши, ота-она ва оила аъзоларни хизматида бўлиб дуоларини олиши борасида тавсияларни бердилар.
Рамазоннинг охирида ўзимизга, Рамазон қандай ўтди, деган саволни берганимизда юқорида санаб ўтилган амаллар борасида бошқа йилларникига қараганда яхши ўтди, дея оладиган даражада бўлиш таъкидланди.
ТИИ Талаба қизлар
куратори Саодат Валиева