islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Модуль битирувчилари” Ҳадис ва Араб тили фанларидан якуний аттестация топширдилар

Тошкент ислом институтининг 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим тизими навбатдаги давра битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация жорий йилнинг 30-31 май кунлари ўтказилади. Навбатдаги Якуний аттестация Ҳадис  ва Араб тили фанларидан бўлиб ўтди.

“Қуръон қироати ва имлари”, “Ҳадис”, “Араб тили” ҳамда “Ақоид ва фиқҳ” фанларидан Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида Кундузги таълим тизими факультети декани Нодирбек Тўрабоев, Модуль таълим тизими факультети декани Ибодулла Аҳраров, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Ҳурмуҳаммад Нурбаев, Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов ҳамда кафедраларнинг ҳадис ва араб тили фанлари ўқитувчилари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув йилида Модуль таълим тизимини 117 нафар талаба битирмоқда.

Маълумот учун, ТИИ Модуль таълим тизимида республика масжидларида фаолият юритаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар тўлов-контракт асосида 3 йил таҳсил олади.

ТИИ Матбуот хизмати

396760cookie-check“Модуль битирувчилари” Ҳадис ва Араб тили фанларидан якуний аттестация топширдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: