islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Модуль таълим шакли

Бўлимлар

Модул таълим тизими талабаларига ислом иқтисодиёти бўйича мастер-класс

Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “AAOIFI” – “Шариат меъёрлари” бўйича сертификатга эга Алижон Равшанов модул таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар учун “Ислом иқтисодиётида Мушорака, Музораба ва Муробаҳа савдосида қўлланиладиган фиқҳий усуллар ва қоидалар” мавзусида мастер-класс ўтказди. Дарс жараёнида мазкур молиявий инструментларнинг фиқҳий асослари ва амалиётдаги қўлланилиши ёритилди. Таъкидланишича, ислом иқтисодиёти адолат, ҳалоллик ва ризқни тўғри тақсимлаш тамойилларига асосланади. Мушорака – шериклик асосидаги ҳамкорлик Музораба – инвестор ва тадбиркор ҳамкорлиги Муробаҳа – нархини ошириб сотиш Бу усуллар фақат иқтисодий фойдани кўзламай, балки жамиятда ишонч, барқарорлик ва баракани таъминлашга хизмат қилади. Мастер-класс давомида талабаларга ҳалол ризқ топиш ва адолатли иқтисодий муносабатларни шакллантиришда ушбу инструментларнинг аҳамияти тушунтирилди. Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Эрназаров, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Эгамов, ўқитувчи А.Исмоилов ва кабинет мудири М.Мавлянкулов ҳам иштирок этдилар. ТИИ Матбуот хизмати 106

Модуль талабалари дарсликлар билан таъминландилар

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими 1-курс 2-давра талабалари ўқув машғулотлари учун Ахборот-ресурс маркази томонидан тафсир, фиқҳ, ақоид, ҳадис, мусталаҳул ҳадис, араб тили каби фанларга оид дарслик ва манбалар билан таъминландилар...- ТИИ Ахборот-ресурc маркази мудири Абдулазиз Кадиров

Ҳалоллик инсоннинг шиори

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий ӯзларининг "Ҳар бир нарсанинг зеб - зийнати бор, йигитликнинг безаги касбдир", деган эди. Демак инсон фарзандларига ҳунар ӯргатмоғи мақсадга мувофиқ экан...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Сирдарё вилояти Саъду Саид жоме масжиди имом хатиби Абдунабиев Рӯзибек

Омма олдида бировни айбламанг

Инсон ўз ишида хато ва камчиликларга йўлиқади. Ақлли инсон ўз хатоларини тузатишга, камчиликларини эса тўлдиришга ҳаракат қилади. Бировнинг хато ва камчиликларини ҳам омма олдида айтишдан кўра, уни ёлғиз ўзига айтиш фазилатли амаллардан ҳисобланади. Ҳозирги кунда ўзгаларнинг хато ва камчиликларини омма олдида, яъни ижтимоий тармоқларда ошкор қилиш, хато ва камчилик ҳақида ошкоро насиҳат қилиш авж олмоқда...- ТИИнинг Модуль таълим тизими талабаси Р. Акбаров

Қарздорликнинг нажоти нимада?

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки одамларнинг молини уларга қайтариб бериш ниятида олса, Аллоҳ таоло у кишига (ниятининг яхшилиги боисидан) ўз фазлу карамини бисёр қилади ва кимки (одамларнинг молини) уларга талофат (зарар) етказиш ниятида олса,
1 2 3 4