Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили кундузги таълим тизими битирувчи курс талабаларининг 4 йил мобайнида мутахассислик фанлардан олган билимлари синовдан ўтказилмоқда.
76 нафар 4-курс талабалари «Битирувчи мутахассисларига қўйилган малака талаблари» Низоми асосида 2023 йил 24 майдан 02 июнгача мутахассислик фанлардан ўзлаштирган билим ва кўникмаларини якуний назорат сифатида имтиҳон қилинмоқда.
Битирувчилар Қуръон қироати ва илмлари ҳамда Тафсир фанларидан оғзаки шаклда синовдан ўтдилар.
Малака талаблари бўйича якуний синовларни ўз вақтида, адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссия тузилган.
Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра ўқитувчилари Фазлиддин домла Сувонов, Аҳмадхон қори Рашидов, Аслиддин домла Мирзамиддинов, Содиқжон қори Қурбоновдан иборат мутахассислар низомда кўрасатилган талабларга кўра Қуръон қироати ва илмлари ҳамда Тафсир фанларидан талабаларнинг билимларига баҳо қўйдилар.
Маълумот учун, мазкур синовларда қониқарли натижа кўрсата олмаган талабалар институт Кенгаши қарорига асосан белгиланган тартибда курсда қолдирилади.
ТИИ Матбуот хизмати