Тошкент ислом институти талабалари учун “Янги Конституциядаги қўшимча ва ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирга маърузачи сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши Меҳнат ҳуқуқ инспектори Н.Мелиқулов ва Тошкент шаҳар кенгаши Техник ҳуқуқ инспектори Н.Ҳасанов таклиф этилди.
Давра суҳбатини ТИИ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Шожалилов кириш сўзи билан очиб берди.
2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.
Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди.
Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майда кучга кирди.
Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.
Амалдаги чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.
ТИИ Матбуот хизмати