“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари юртимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Тадбирларга Республика вилоятларида фаолият юритаётган 219 та туман, шаҳар бош имом-хатиблари ташриф буюришган.
Ана шу тарғибот тадбирларида доирасида Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов имом-хатиблар учун “Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили” мавзусида маъруза қилди.
ТИИ Матбуот хизмати