islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Янги илмлар сари йўл

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, бўлим бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, қўмита ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институт талабаси Муҳаммад Умар қори Муҳаммаджонов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди.

Мустақилликнинг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этиш учун ДИҚ раисининг биринчи ўринбосари Д.Мақсудов сўзга чиқди.

Тадбирда ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, ДИҚ ходими М.Йўлдошев, ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзладилар.

Тадбир якунида юрт обод ва фаровон бўлишини, янги ўқув йили хайрли бошланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди.

Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” мавзусидаги “Мустақиллик дарси” билан 2023-2024 ўқув йили бошланди.

Дарсларни ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, ДИҚ бўлим бошлиғи М.Ҳакимов, ДИҚ ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов, проректорлар У.Ходжаев ва С.Примов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Халқаро ҳамкорлик ва протокол” бошқармаси менежери, сиёсатшунос-эскперти Шерзод Зиёев ўтди.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 1-курсга қабул қилинган талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг совғалари топширилди.

 

ТИИ Матбуот хизмати

405180cookie-checkЯнги илмлар сари йўл

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: