islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Исломда қайси турдаги савдолар ботил савдо ҳисобланади?

Рукни ёки маҳаллига халал етган савдо ёки асли ва васфи шаръий бўлмаган савдо ботил савдодир. Бошқача қилиб айтганда, савдо қилувчи савдо қилишга лойиқ эмас ёки савдо моли савдога лойиқ эмас бўлса, савдо ботил бўлади.

Бундай савдо, агар сиртдан савдога ўхшаб кўринса ҳам, савдо бўла олмайди ва асло мулкни ифода қила олмайди. Мисол учун, вояга етмаган ёш бола ёки жинни одамнинг савдоси ёки мол ҳисобланмайдиган ўлимтикнинг гўшти, тутамлик мол бўлмаган чўчқа гўшти ва ароққа ўхшаш нарсалар савдоси ботил савдо бўлади.

Ботил савдонинг турлари:

1. Йўқ нарсани сотиш.

Барча фиқҳий мазҳабларнинг имомлари йўқ нарсанинг ва йўқ бўлиш хавфи бор нарсанинг савдоси ботил эканига иттифоқ қилганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан риовят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳомиланинг ҳомиласини сотишни ман қилдилар. Бу жоҳилиятдаги бор савдо эди. Бир одам туяларни туққунча ва унинг қорнидаги ҳам туққунча сотиб олар эди”. Бешовлари ривоят қилган.

Жоҳлият вақтида бир одам бошқасига туяси қорнидаги ҳомила туғилиб, ўсиб катта бўлиб, у ҳам туғадиган боласини ҳам сотиши мумкин эди. Бу мутлақо бўлмаган савдо эканлигидан Ислом уни ҳаром қилди. Аввало туянинг қорнидаги туғиладими йўқми биров билмайди. Яъни, ўлиб қолиши мумкин. Қолаверса тирик ҳолида туғилган чоғида эркак бўладими, урғочими буни ҳам билиб бўлмайди. Фаразан урғочи туғилганда ҳам қачон ҳомиладор бўлиши, нима туғиши маълум эмас. Қисқа ва очиқроқ қилиб айтганда, боридан кўра йўғи кўпроқ нарса. Бундай ноаниқ нарсани сотиб бўлармиди?

2. Қўлига тутқазиш мумкин бўлмаган нарсани сотиш.

Мисол учун, эгасининг қўлидан қочиб кетган қушни сотиб бўлмайди.

Имом Аҳмад Ибн Масъуддан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сувдаги балиқни сотманглар. У алдашдир”, деганлар.

3. Ғафлат савдоси.

Бунда харидорни ғафлатда қолдириш учун турли услублар ишлатиш бўлади. Бу каби ботил савдога мисоллар ҳадислардан кўплаб келтирилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тош отиш савдосидан ва ғафлат савдосидан қайтардилар”. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

“Тош отиш савдоси” дегани сотиладиган нарсани тош отиш билан белгилаш ила бўладиган савдодир.

Мисол учун, мана шу пулингга ушбу кийимларга фалон жойдан тош отамиз, нечтасига тош тегса шуни оласан, дейилади. Ёки, шу пулингга ушбу ерни отилган тош тушган жойигача оласан, дейилади.

4. Нажас ва нажас аралашган нарсаларни сотиш.

Ҳанафий мазҳаби бўйича ароқ, чўчқа, ўлимтик ва қонни сотиб бўлмайди, чунки, бу нарсалар мол ҳисобланмайди. Инсоннинг ахлатини сотиш макруҳдир. Ахлатхонага ташланган нарсаларни ва ҳайвонларнинг тезагини сотса бўлади. Чунки булардан ўғит сифатида фойдаланса бўлади.

Ит, йўлбарс, шер, қоплон, бўри ва мушук каби озиқ тишли йиртқичларни сотса бўлади. Чунки булардан фойдаланса бўлади. Фойдали нарсалар эса мол бўла олади. Ҳашарот ва илон ҳамда чаёнга ўхшаган нарсалардан фойдаланиш имкони бўлса, уларни ҳам савдога қўйиш мумкин.

Нажас аралашган нарсалар озуқадан бошқа мақсадда, ошлаш, мойлаш ва бошқа мақсадларда савдога қўйса бўлади.турдаги

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Мирзаходжаев Рамзиддин

41130cookie-checkИсломда қайси турдаги савдолар ботил савдо ҳисобланади?
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!