islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қорақалпоғистон ва Хоразм мадрасаларига ташриф

Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.Аллаберганов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ва Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди.

А.Аллаберганов педагогик амалиётни ўтаётган талабалардан амалиёт ўташ жараёни билан яқиндан танишди, амалиётчи талабалар ўтаётган дарсларга кириб, дарс ўтиш методларини таҳлил қилди ҳамда педагогик тавсияларини берди.

Амалиёт раҳбари А.Аллаберганов талабалар билан давра суҳбати ўтказиб амалиётдаги ютуқ ва камчилик тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашди.

ТИИ Матбуот хизмати

415260cookie-checkҚорақалпоғистон ва Хоразм мадрасаларига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: