islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Унинг ҳаётини икки нур ёритиб турибди: Қуръон мусобақаси ғолиби билан суҳбат

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонга моҳир бўлган киши «ҳурматланган ва ўта яхши элчилар (фаришталар)» билан бирга бўлади. Қийналиб ўқийдиганларга эса икки ажр бордир», дедилар».

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар мамлакат мўмин-мусулмонлари ҳаётида ҳам ўз акс садосини берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” бунинг ёрқин исботи бўла олади.

Рамазон ойининг 21-куни, 5 июнь санасида “Kun.uz” муҳбирлари ушбу мусобақанинг Олий таълим, мадраса ва ўқув муассасалари бўйича ғолиби Муҳаммад ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли билан суҳбат ўтказди.

Youtube’да кўриш

 

Суҳбат аввалида у кишини Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиблар сафидан жой олганликлари ва рафиқалари ҳам мутлақ ғолиба деб топилгани билан табриклаб ўтдилди.

Муҳаммад ҳожи Мирзо мусобақа ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга бутун оламга меҳмон бўлиб турган муборак Рамазон ойининг хосиятлари ҳақида ҳам ўз фикрларини баён этдилар. Айниқса, бу ойда икки мусулмон ўртасида эски гина ва адоватларнинг сақланиб қолиши ножоиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Суҳбат мароқли ва мазмунли ўтди. Маърифий мавзуда фикрлар алмашилди. Қуръон тиловат қилинди. Суҳбат якунида Умра сафари арафасида оқ йўл тиланди.

Манба: Kun.uz

42060cookie-checkУнинг ҳаётини икки нур ёритиб турибди: Қуръон мусобақаси ғолиби билан суҳбат
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!