سَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًا مِّنْهَآ
’’ Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса…” Қалам, 32.
Эй инсон! Бой берган фурсатларинг учун чеккан ҳасратингни, уддалай олмаган вазифангни, йўлнинг ярмида қўлингни қўйиб юборган суюкли инсонларингни, ичида ёвуз бўри бўлган, аммо устидаги ниқоби туфайли уни яхши инсон деб ўйлаган дўстларингни… Буларнинг барчасини куйдириб, кул қилувчи оловини юқоридаги оят ила ўчир!
Аллоҳ сендан нимани олган бўлса бунда ҳикмат бор.
Сенга нимани қолдирган бўлса унда раҳмат бор.
Ҳикматни билсанг, шукр қил!
Агар уни билмасанг, сабр қил!
Аллоҳ тақдир қилган ишларнинг барчаси гарчи сени қийнаса ҳам фақат яхшиликкадир.
Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов
Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари