Тошкент ислом институт ўқитувчи ва ходимлари “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан узоқ йиллар Тошкент ислом институтида дарс берган, меҳнат қилган фахрий устозларни зиёрат қилдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай дейилади: «Кичикларга раҳим-шафқат қилмаган ва кексаларимизнинг қадрларини билмаганлар биздан эмас» – Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ҳам устозларни, ёши улуғ инсонларни, қадрлашдир. Зеро, устозларнинг бебаҳо ўгитларига амал қилиб яшаш, турмушдаги фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимиз гаровидир.
Шайх Абдулазиз Мансуров, Аҳмаджон дом Бобомуродзода, Салоҳиддин домла Шарипов, Абдулҳамид домла Турсунов, Илҳомжон домла Ишанжанов, Абдуқаҳҳор Шоший, Зоҳиджон домла Қодиров, Баҳодир домла Муртазоев, Абдуқаюм домла Азимов, Ҳайдархон домла Юлдошхўжаев, Уйғун домла Ғафуров, Исоқжон домла Бегматов, Мўминжон домла Сайдалиев, Каримуллоҳ домла Юсупов, Зокиржон домла Шарифов, Муҳаммад Амин домла Алихонов, Таваккал домла Кенжаев, Абдуманнон домла Усмонов, Ёрмуҳаммад домла Эшназаров, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Собиржон домла Рустамов, Жалолиддин домла Нуриддинов, Яҳё қори домла, Раҳматуллоҳ қори Обидов, Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров, Абдулазим домла Сайдаҳмедов, Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов, Қундуз опа Усмонова каби ҳурматли устозларимиз ва ходимларимиз диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритдилар, ёш авлодга таълим бердилар, халқимиз дину диёнати йўлида холис меҳнат қилдилар. Аллоҳ устозларимиздан рози бўлсин, икки дунёларини барокатли қилсин.
Тўлқин Азимов, Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси