islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Баркамол авлод-2024»

Аввал хабар берганимиздек бугун 15-май куни олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўртасида “Баркамол авлод-2024” спорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Айни дамда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод – 2024” спорт мусобақасига старт берилди.

Анъанага биноан мусобақа Қуръон тиловати билан бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Баркамол авлод-2024” спорт мусобақаси иштирокчиларига йўллаган табригини Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, стол тенниси, шахмат, тош кўтариш ва кураш спорт турлари бўйича йигитлар ва қизлар ўртасидаги мусобақалар бошланди.

ТИИ Матбуот хизмати

428310cookie-check«Баркамол авлод-2024»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: