سامدون
116-савол. Аллоҳ таоло айтади:
وَأَنْتُمْ سَامِدُونَ
«Ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар» (Нажм сураси, 61-оят).
«Самидун»нинг маъноси нима?
116-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Самидун ўйин-кулги ва ботил нарсалардир», деган. Бунга Ҳузайла бинти Бакрнинг Од қавмига йиғлаб айтган гапини мисол қилиб келтиради:
Кошки, Од қавми ҳақни қабул қилиб, инкор қилмасайди,
Айтилди, тур, қара уларга ва ғофилларни қўй ўз ҳолига.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади