امشاج
115-савол. Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّا خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ مِنْ نُطْفَةٍ أَمْشَاجٍ
«Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик» (Инсон сураси, 2-оят).
«Амшааж»нинг маъноси нима?
115-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «У эркак ва аёл сувининг бачадонга отилиб кирган пайтдаги аралашувидир», деган. Бунга Абу Зуайбнинг сўзини мисол қилиб келтиради:
Гўёки тиғи ортидаги пат ва унинг тепасидаги қисм машийж (қон ва сув) аралашгандек бўлиб қолган. (Бу шеърда камон отилган ўқни тасвирлаб, тиғидан кейинги асоси ва патигача машийж (амшаж билан асли бир бўлган сўз) бўлиб кетган, яъни қон ва сув оқиб ранг баранг бўлган деган маънода ишлатган.)
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади