لا فيها غول
117-савол. Аллоҳ таоло айтади:
لا فِيهَا غَوْلٌ وَلَا هُمْ عَنْهَا يُنْزَفُونَ
«Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар» (Соффат сураси, 47-оят).
«Лаа фийҳаа ғовл»нинг маъноси нима?
117-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «У ерда (жаннатда) дунёдаги хамрдан бўладиганга ўхшаш кўнгил айниш, ҳидланиш ва нафратланиш йўқ», деган. Бунга шоир Имриул Қайснинг шеърини мисол қилиб келтиради:
Қанча-қанча қадаҳлар ичдим, йўқ унда зарар,
Аралаштириб надомат қилувчига ҳам бердим ундан.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади