فيطمع الذي في قلبه مرض
118-савол. Аллоҳ таоло айтади:
فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلًا مَعْرُوفًا
«Яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин» (Аҳзоб сураси, 32-оят).
«Фи қолбиҳи мароз»нинг маъноси нима?
118-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «У – фужур ва зинодир», деган. Бунга далил қилиб, шоир Аъшанинг сўзини келтирган:
Фаржини сақловчи, тақвога рози,
Қалбида касали борлардан эмас.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади