islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳуқуқшунос

Ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт) бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Бугунги кунда О.Парпиев ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт) сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ҳуқуқшунос маслаҳатчининг (юрисконсульт) вазифалари:

  1. Институтда чиқариладиган барча фармойиш, қарор ва буйруқ лойиҳаларини назоратдан ўтказиш;
  2. Институт билан бошқа ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларнинг тўғри тузилишини ва қонуний тарзда амалга оширилишини назорат қилиш;
  3. Профессор-ўқитувчилар ва ходимларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
  4. Шартнома, молия ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда, институт мулкини сақлашда иштирок этиш;
  5. Институт хўжалик ва молиявий фаолиятини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатиш;
  6. Хўжалик шартномаларини тузишда иштирок этади ва уларнинг ҳуқуқий асосланганлиги кўриб чиқиш;
  7. Институтга келган шикоятлар бўйича, жавобни тайёрлаш мақсадида, зарур бўлган маълумотларни, ҳисоб-китобларни, тушунтириш хатларни ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида берилишини назорат қилиш;
  8. Институт ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;
  9. Институт ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга Институт фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар бериш;
  10. Шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб бориш;
  11. Институт фаолиятида қонунчиликни бузиш ҳолларини олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш учун раҳбарни хабардор қилиш.
44940cookie-checkҲуқуқшунос

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: