islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ҲИДОЯТ МАЁҒИ” СИЙРАТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сентябрь – “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги доирасида Тошкент ислом институтида “Ҳидоят маёғи” номли маърифий сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа институтнинг 3-курс талабалари ўртасида ташкил этилди ва уни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ташаббуси билан ўтказди. Тадбирнинг асосий мақсади – талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, сийратга муҳаббат ва ҳурматни тарғиб қилиш ҳамда ёшларни маънавий тарбиялашдан иборат.

Тадбирда ЎМИ Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси Умиджон Ходжаев, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, шунингдек, институт устозларидан иборат ҳакамлар гуруҳи, ходимлар ҳамда талабалар иштирок этдилар. Мусобақага институт матбуот котиби Абдулқаййум Исмоилов модераторлик қилди.

Анъанага кўра, тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланиб, институт ректори Уйғун домла Ғафуровнинг кириш сўзи билан очиб берилди.

Беллашувда Ибн Касир, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий жамоалари қуйидаги шартлар бўйича беллашишди:
Ижодий чиқиш (мақола, шеър ёки видео – 5 дақиқа),
Савол-жавоб (шамоил асосида – 10 савол),
Илмий чиқиш (пайғамбаримиз раҳматлари мавзусида – 5 дақиқа),
Бадиий қисм (сийратга оид саҳна кўриниши – 10 дақиқа).

Ҳар бир шарт якунида ҳакамлар томонидан қўйилган баллар ва иштирокчиларнинг чиқишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ҳам билдириб борилди.

Қизғин баҳс-мунозара ва ижодий чиқишлар билан ўтган мусобақа якунига кўра:
1-ўрин – Ибн Касир жамоаси (145 балл),

2-ўрин – Имом Заҳабий ва Ибн Ҳажар Асқалоний жамоалари (131 баллдан).

Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, барча ҳакамлар ва иштирокчилар “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Саидаҳмедов Абдулазим домланинг китоблари жамланмаси билан рағбатлантирилди.

453790cookie-checkТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ҲИДОЯТ МАЁҒИ” СИЙРАТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: