islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Магистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши бўйича мониторинг ўтказилди

2025 йил 20 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида магистратура талабаларининг “Магистр шахсий календарь иш режаси”да белгиланган илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши бўйича мониторинг ўтказилди.

Талабалар томонидан тақдим этилган ишлар “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Н.Турабойев ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бошлиғи А.Абдуллаев томонидан кўриб чиқилди ва баҳоланди.

Мониторинг давомида магистрлик диссертацияси ёзиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов томонидан алоҳида таъкидланди ҳамда ушбу масалалар бўйича магистрантларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

456050cookie-checkМагистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши бўйича мониторинг ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: