Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институтида янги 2018 – 2019 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтган эди. Тадбирдан сўнг янги ўқув йили “Мустақиллик” дарслари билан бошланди.
“Мустақиллик” дарсида мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, истиқлол йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, диний қадриятлар ва диний таълимга эътибор ҳамда тинчлик – энг олий неъмат каби мавзулар талабаларга тушунтириб берилди.
Хусусан, ўтган 27 йил давомида юртимиздаги барқарорлик, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларнинг теран илдиз отганига урғу берилди.