islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муфтий Усмонхон Алимов “Мустақиллик дарси”да маъруза қилди

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида янги 2018-2019 ўқув йили бошланган эди.

Ўқув йилининг дастлабки дарси “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Эътиборли томони, 1-2 курс талабалари учун мустақиллик дарси Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида ўтказилди. Дарсда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусида маъруза қилди. Мазкур тадбирда ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ж.Нуриддинов, Котибият бўлими мудири М.Ҳомидов ҳамда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуровлар иштирок этди.

3-4 курс талабалари учун мустақиллик дарслари Тошкент ислом институти АРМда ўтказилди. Мустақиллик дарсини Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов олиб борди.

Шунингдек, Тошкент ислом институтининг мажлислар залида талаба қизлар иштирокида “Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусидаги мустақиллик дарсида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи  Эргаш Даминов маъруза қилди. Устоз нутқи давомида мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тиклангани, ушбу неъматни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Бу йилги мустақиллик дарслари мазмунга бой, қизиқарли ва талабалар учун манфаатли бўлди.

49580cookie-checkМуфтий Усмонхон Алимов “Мустақиллик дарси”да маъруза қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: