islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент ислом институтинг 1-курс талаба қизлари Сентябрь “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Мустақил Ўзбекистон тарихи” шиори остида Ўзбекистон давлат тарихи музейига ташриф буюрдилар.

Тарихий хотира миллий ғояниниг тарихий ва замонавий илдизларидан бири бўлиб, у халқ, миллат ва мамлакат келажаги тарихий онгининг теранлигини, тарихий хотиранинг уйғоқлигини, тарихдан хулоса ва сабоқлар чиқариш билан боғлиқлигини белгилаб беради. Тарихий онг ва тарихий хотира инсон, жамият маънавиятининг ажралмас қисмидир. У қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан фахрланиш туйгусини уйғотиш билан халқ ва миллатни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб, улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди.

Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумки, одамдаги ҳар қандай касалликнинг олдини олиш йўли, аввало, танада унга қарши иммунитет ҳосил қилишдир. Биз ҳам ёшларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало, уларнинг қалби ва онгида соғлом мафкуравий иммунитетни чуқурлаштириш зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил кимсаларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Мазкур музейда институтимиз талаба қизлари Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи, ривожланиш босқичлари, тарихга оид бўлган бир қанча осори-атиқалар, ўтмиш даврдаги қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига тегишли турли хил миниатюра ва либослар билан яқиндан танишди. Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар  ўзларига керакли бўлган тарихий маълумотларни олишди.

Тошкент ислом институти

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

50430cookie-checkСентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: