islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабалари ўқишни давом эттирмоқдалар

Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда.

Республикамиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режа ва фан дастурлари янада такомиллаштирилди ҳамда таълимнинг узвийлиги таъминланди. Бунда узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи назардан қиёсий қайта кўриб чиқилди, такрорий фанлар қисқартирилиб, ихтисосликка йўналтирилган фанлар ҳажми оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади.

Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг дарс машғулотлари 2017 йилнинг ноябрь ва 2018 йилнинг март ойларида бўлиб ўтди.

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2 курс талабалари учун 2018-2019 ўқув йили 3 семестр ўқув жараёнлари жорий йилнинг 10 сентябридан бошланди. Дарс машғулотлари 2018 йил 6 октиябрга қадар давом этади.

Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган.

Институт Махсус сиртқи бўлим

услубчиси Ж.Акрамов

50840cookie-checkТошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабалари ўқишни давом эттирмоқдалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: