islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диққат танлов: “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?”

Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 19 ноябрдан 29 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @islaminstitutuz номли телеграм каналида “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни соат 19:30 да 10 та савол каналда эълон қилинади ва жавоблар 21:00 га қадар @buxoriy_admin телеграм манзили орқали қабул қилинади. Энг биринчи бўлиб жавоб йўллаган дастлабки 3 та иштирокчиларнинг ҳар бир тўғри жавоби учун 1 баллдан, кейин жавоб юборганларга 0.5 баллдан берилади.

Саволларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Сийрат фани ўқитувчилари Абдул Азим Зиёуддин ва Шавкат Алибоев тузган.

Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Танловга марҳамат!

Диққат! Жавобларни йўллаётганда саволнинг рақамини ёзишни унутманг.

56530cookie-checkДиққат танлов: “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми?”
1 та фикр мавжуд
  1. […] Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни соат 19:30 да 10 та савол каналда эълон қилиниб, жавоблар 20:30 га қадар @islaminstitutbot телеграм боти орқали қабул қилинган. Саволларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Сийрат фани ўқитувчилари Абдул Азим Зиёуддин ва Шавкат Алибоев тузган эдилар. […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: