islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди

Кўп асрлик тарихга эга бўлган халқимизнинг маънавий мероси, миллий қадриятларини халқимиз онгига сингдиришда кино санъатининг ўрни беқиёсдир. Айни пайтда, кино маънавиятни тарғиб этувчи етакчи санъат турларидан биридир. Чунки, бу санъат тури ҳар хил ёшдаги, турли касб эгаларига, яъни томошабинларга бевосита таъсир кўрсатади. Кино экранда юз бераётган воқеалар ҳамда томошабин ўртасидаги маънавий кўприк вазифасини ўтаган ҳолда икки томонлама таъсир кучи билан экранда қаҳрамонлар қиёфасини  гавдалантираётган ҳар бир актёрга ва уларнинг ҳаракатларини кузатиб турган томошабинларга руҳий озуқа беради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шунга асосан, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтнинг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди. Ташриф давомида талабаларга режиссёр Ҳ.Насимов томонидан суратга олинган “Ҳаёт” фильми намойиш этилди. Намойиш аввалида фильм сценарияси муаллифи И.Мирзо томонидан тақдимот ўтказилди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

 талабалар билан ишлаш бўлими

56880cookie-checkТошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: