islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти талабалари “Илмга эътибор келажакка эътибор” хайрия акциясининг тақдирлаш тадбирида қатнашди

Тошкент ислом институти талабалари 2018 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Илмга эътибор келажакка эътибор” номли олий таълим муассасаларининг 145 нафар талабаларига жами 1 244 000 000 сўм тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича ўтказилган хайрия акциясининг тақдимот тадбирида иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиснинг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулализ Мансур, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Абдурахмонов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда диний таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, уламолар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар қатнашди.

Тақдимот тадбирида “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов сўзга чиқиб, “Илмга эътибор – келажакка эътибор” номли хайрия акцияси ва унинг амалий аҳамияти борасида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди.

Фонд томонидан ўтган давр мобайнида диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298.631.000 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165.650.000 сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1.243.200.782 сўм, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 1.170.867.159 сўм, “Мурувват карвони” хайрия тадбири доирасида 388.903.100 сўм, жами бўлиб 3.343.956.041 сўмдан зиёд маблағлар хайрия қилингани ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган. Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш, фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларни қўлаб-қувватлаш, профессор ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мутахассислар ва ўқувчи-талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш ишларини амалга ошириш Фонднинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

“Вақф” фонди томонидан амалга оширилаётган муҳим тадбирлардан бири республикадаги олий таълим ва диний таълим муассасаларида таълим олаётган боқувчиси йўқ, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба ёшларнинг моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирларини алоҳида қайд этиш зарур.

Ўтган давр мобайнида ушбу Фонд томонидан диний таълим муассасалари, хусусан Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ талабаларига моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойиларида Фонд томонидан “Илм йўлида кўмак берамиз” номли акцияси эълон қилинган  эди.

Акциянинг биринчи босқичи якунлари кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртлари талабалари ва ўқитувчиларини рағбатлантириш, намунали ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контракт пуллари тўлаб бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, Қуръони каримни ёд олган ёки араб тилидаги бирор қўшимча китобни тамомлаган талабалар ҳам рағбатлантирилади.

Шунга асосан, диний таълим муассасаларининг энг иқтидорли 39 нафар талабаларининг контракт пуллари тўлаб берилиб, ўзининг иқтидори ва қобилияти билан Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 15 нафар талаба энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Тошкент ислом институтининг 9 нафар талабаси ҳамда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва пул мукофотлари билан тақдирлан иқтидори талабалари ҳам жой олган.

Вақф фондининг кенг кўламда олиб бораётган бу каби кўмаги ва қўллови учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тошкент ислом институти

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

 бошлиғи Ў.Собиров

57750cookie-checkТошкент ислом институти талабалари “Илмга эътибор келажакка эътибор” хайрия акциясининг тақдирлаш тадбирида қатнашди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: