islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир

Мавлид ойи муносабати билан барча диний таълим муассасалари ва юртимиз масжидларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийрат ва суннатларини ҳар тарафлама мукаммал ўрганилмоқда. Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида ҳам 2018 йил 29 ноябрь куни ҳижрий 1440 йил Рабиъул аввал мавлид ойи ҳамда ноябрь ойи – ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги муносабати билан “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир” шиори остида сийрат мусобақаси ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими масъул ходими ҳамда мутасадди раҳбарлар ва устоз-мураббийлар ташриф буюришди. Тиловати Қуръон ва дуо-и хайрдан сўнг институт ректори Уйғун Ғафуров нутқ сўзлаб, тадбирни очиб бердилар.

Мусобақада учинчи курслар ўртасида бўлиб, учта гуруҳ иштирок этди. Мусобақа тўрт шартдан иборат бўлиб, уч гуруҳдан ҳар бирининг шартлар бўйича берган жавоблари ҳакамларимиз томонидан холисона баҳолаб борилди.

Мусобақа бошидан охиригача қизғин тус олди. Икки ярим соат қандай ўтиб кетгани ҳам билинмай қолди. Гуруҳ иштирокчиларининг мусобақага яхши тайёргарлик кўрганлари томошабинларга ҳам яққол намоён бўлди.

Мусобақа натижаларига кўра, “Ибн Саъд“ гуруҳи иштирокчилари 154 баллдан тўплаб, биринчи ўринга, “Ибн Исҳоқ“ гуруҳ иштирокчилари 153.5 балл тўплаб, иккинчи ўринга ва “Ибн Ҳишом“ гуруҳ иштирокчилари 144 балл тўплаб, учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Ғолиб гуруҳ ва мусобақада фаол иштирок этган гуруҳларга “Вақф” хайрия жамоат фонди ва институт ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, Тошкент ислом институти телеграм канали орқали эълон қилинган «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми» номли савол-жавоб танловининг ғолиблари ҳам тақдирландилар.

Тадбир институт ректори Уйғун Ғафуровнинг нутқи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Халилов Искандар домланинг хайрли дуолари ила якун топди.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси кабинет мудири

Ю.Абдурахимов

58050cookie-checkПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат иймондандир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: