islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси

Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний фанлар” кафедраси 2001 йил ташкил қилинган. 2018 йилдан бошлаб кафедра негизида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ҳамда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедралари ташкил этилди.

Кафедра устозлари кафедрага таркибига кирувчи фанлар бўйича ўқув-услубий ва илмий услубий ишларни амалга оширишда ва педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзлари дарс берадиган фанлардан маърузалар матни ва ишчи дастурлари тайёрлаган.

Кафедра “Ҳадис”,  “Мусталаҳул-ҳадис”, “Ислом тарихи ва сийрат”, “Фаннул-хатоба”, каби фанларини ўз таркибига олган.

Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга бўлиб, талабаларга дарс беришдан ташқари ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб боришмоқда ва даврий матбуотларда диний-маърифий мавзуларда илмий мақолалари билан ҳамда оммавий ахборот воситаларида маърифий суҳбатлари билан иштирок этиб келишмоқда.

Кафедра устозлари аждодларимиз қолдирган ноёб асарларни таржима  ва тадқиқ этиш ишларини амалга ошириб халқимизни улкан маънавий мерослардан баҳраманд қилишни мақсад қилиб қўйган.  Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўрни бор.

60580cookie-check“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!