islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

АБДУЛҚОДИР АНДИЖОНИЙ

Муҳаммад Қодир Холмирза 1912 йили (ҳижрий бир минг уч юз ўттизинчи) Андижонда туғилган.

Ҳаётлари:

Ёшлик чоғларида Афғонистонга ҳижрат қилиб, ўша ерда истиқомат қилиб қоладилар. Кейинчалик Маккаи мукаррамага ҳижрат қиладилар. У ерда Умра ибодатини бажарганидан сўнг Мадинаи мунавварага сафар қиладилар. Бошланғич илмларни Андижондаги устозларидан ўрганган эдилар. Сўнг Қуръони каримни пухта ёд оладилар. Шундан сўнг фиқҳ, усулул фиқҳ ва алоҳида турли илмлар билан шуғулланадилар. Ўша пайтда Мадинаи мунавварадаги қори-ю қурролар ҳузурларига бориб «Шотибийя» матнини мукаммал ёд олиб, Шотибий йўналиши бўйича етти хил қироатдан ижоза олган эдилар.

Илм олишдан ортган вақтларида инсонларга Қуръони карим тиловати ва тажвид фанидан дарс берар эдилар.

Қироат ва тажвид илмларини Шайх Кароматуллоҳ Махдум ва Шайх Абдул Мажид Ободийлар билан устозларининг ҳузурида, тонгдан бошлаб то пешин намозигача «Манзуматуш Шотибийя» китоби асосида ўрганишарди.

Муҳаммад Қодир Андижоний Шайх Кароматуллоҳ Махдум билан Қуръон ва қироат бўйича олган илмларини етти йил такрорлайдилар.

Устозлари:

  1. Шайх Зиёуддин, у кишидан Қуръони каримни Ҳафс Осимдан қилган ривояти асосида ёд олади.
  2. Фасоҳатли фақиҳ Шайх Низомуддин Яъқуб, у кишидан фиқҳ, усулул фиқҳ илмларини ўрганадилар. Устозлари билан, у киши то Ҳижозга кетгунларига қадар бирга бўладилар.
  3. Шайх Ҳабибуллоҳ, у кишидан алоҳида турли фанларни то вафот этгунларига қадар ўрганганлар.
  4. Шайҳ Ҳасан шоир, у кишидан «Манзуматуш Шотибийя фи қироаатис сабъ» ни таълим олиб ёдлайдилар. Сўнг униинг маъноларини сўзма сўз, жуда ҳам диққат эътибор ила ўтказадилар. Шундан сўнг Қурони каримни тўлалигича етти қироат йўналиши бўйича у кишига ўқиб берадилар. Шундан сўнг «Манзуматуд дурратул музийя фи қироаатис саласил мутаммима лил аъшр» ни пуҳта ёд оладилар. Шу билан «Шотибийя» ва «Дурра» йўллари орқали ўн қироатни эгаллайдилар.
  5. Шайх Бинямин Соъаатий Андижоний, ҳар йили ёз фаслида Тоиф шаҳрига у кишининг ҳузурига борардилар. У кишидан ҳадис илмидан сабоқ олиб, «Саҳиҳул Бухорийни» ни тўлиқ ўқиб ўтказганлар.

Асарлари:

  1. Рисалатун фит тавҳид
  2. Итҳаафул фузалои мухтасар манорил ҳудо фи баянил вақфи вал ибтидаи

Вафоти:

Мадинаи мунавварада 1995 (ҳижрий бир минг тўрт юз ўн олтинчи) йили саксон олти ёшларида вафот этдилар. Жанозалари Масжидун набавийяда ўқилиб, Бақеъ қабиристонига дафн қилинганлар.

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Абдусамад Тожиддинов

63280cookie-checkАБДУЛҚОДИР АНДИЖОНИЙ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: