islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом маданияти марказига раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказига директор тайинланди. «Жаҳон» АА берган хабарга кўра, бу марказга 2015 йилдан бери Тошкент француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров раҳбар бўлган.

Шоазим Миноваров тажрибали дипломат ва таржимон ҳисобланади. У Франция ҳукуматининг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган биринчи Ўзбекистон фуқаросидир.

23 июнь куни Президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди.

Ислом маданият марказининг маъмурий биноси, шунингдек, кутубхонаси ва музейи Тошкент шаҳрида, Хастимом мажмуасига ёндош ҳудудда қурилади. Марказ бинолари қурилишига россиялик миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлик қилади.

kun.uz

6570cookie-checkИслом маданияти марказига раҳбар тайинланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: