islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

У Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Нидерландиянинг “Озодлик партияси” собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен Ислом дини ҳақидаги танқидий китоб устида ишлаш жараёнида қарашлари ўзгариб, Исломни қабул қилди.
“Агар сиз Ягона Аллоҳга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо Масиҳ каби унинг пайғамбари бўлганига ишонсангиз, у ҳолда сиз мусулмонсиз“, деб ёзилган ван Клаверен асарида.
Сиёсатчи илгари антиислом қарашларига асосланган машҳур Герт Вилдерснинг “Озодлик партияси” аъзоси бўлиб, 2014 йилда уни тарк этган. Ван Клаверен ўтмишда Ислом танқидчиларидан бўлиб, бу динни “ёлғон“ деб ҳисоблаган.
“Мен Исломнинг салбий имижини яратиш ва унинг сақланиб қолиши учун ҳаракат қилганман. Лекин, нотўғри тушунчалар, уларга ўзинг тўқнаш келмагунингча қандай таъсир этишини билмас экансан”, дейди ван Клаверен.
Нашриётнинг таъкидлашича, у Исломни қабул қилган нидерландиялик сиёсатчиларнинг биринчиси эмас. 2011 йилда нидерландиялик яна бир сиёсатчи Арно ван Доорн ҳам “молиявий қоидабузарлик” сабабли “Озодлик партияси” сафидан чиқарилгандан сўнг Исломни қабул қилган.
66230cookie-checkУ Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: