islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳазрати Бобурни эслаб…

“Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ-
Ким, дегайлар дахр аро қолди ондин яхшилиғ”

Заҳириддин Муҳаммад Бобур бадиий ижоднинг ранг-баранг жанрларида қалам тебратган буюк сиймодир. Унинг баракали ижоди асрлар мобайнида тарихнинг ёрқин саҳифаларини ташкил қилиб келмоқда.

Манбаларда келтирилишича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур аҳли сунна вал-жамоанинг ҳанафий мазҳабида бўлган.Заҳириддин Муҳаммад Бобур пок эътиқодли, ахлоқли, адолатли шахс эди. Унинг Ислом динига бўлган муҳаббати ўзгача бўлиб, эътиқодини юксак бўлишида онаси Қутлуғ Нигор хонимнинг ўрни беқиёс.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ҳазрати Бобурни эслаб…” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унга Ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари номзоди Ражабова Бибиробия Тангировна ташриф буюрди. Бу муборак масканга келишидан мамнунлигини изҳор қилди. Ўз нутқи давомида Она заминимиздан дунёда тенги йўқ аллома-и давронлар ўтганлигини, улардан ҳеч бир ўринда қолишмайдиган Нодирабегим, Зебунисо, Увайсий,  Нуржаҳонбегим, Қутлуғнигорхоним каби инсониятнинг маънавий камолоти чўққисига етган маликаларнинг хизматлари беқиёс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Улардан бири сифатида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, ҳокимият ишларини бошқаришда фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида ҳамроҳлик қилган улуғ ва оқила аёллардан эканлигини азиз меҳмон бизга эслатиб ўтди.
Суҳбат сўнгида ўзининг ижод маҳсуллари билан барчани хурсанд қилиб шеърларидан намуналар ўқиб берди. Учрашув жуда сермазмун ва қизиқарли бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга олимадан жавоб олдилар.

Маънавият, маърифат
иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

66980cookie-checkҲазрати Бобурни эслаб…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: