islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курси учинчи давра ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Диёримиз мусулмонларининг Қуръони каримни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига мувофиқ Тошкент ислом институтида ташкил этилган муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ўқув курсининг учинчи давра тингловчилари ўқув машғулотларини тўлиқ тамомлади.

Бугун, 11 март куни институтда мазкур ўқув курсларининг тингловчиларига “Қуръони Карим ва тажвид курси”ни якунлаганини тасдиқловчи маълумотнома топширилди.

Тадбирда Тошкент ислом институти проректори У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ёқубжон Бухарбаев ва мазкур курсда ўқув машғулотини олиб борган ўқитувчилар иштирок этди. Институт проректори битирувчи тингловчиларни табриклаб, маълумотномаларни ўз эгаларига топширди.

Эслатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ўқув-услубий бўлими услубчиси
Усмонхон Баҳодирхонов

70130cookie-check“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курси учинчи давра ўз ниҳоясига етди
2 та фикр мавжуд
  1. 3-давра тингловчи аёллари (10.12.2018. - 10.03.2019)

    Биз “Қуръон ва тажвид” курсининг 3-давраси тингловчилари, ўтган 3 ой мобайнида ўзимиз кутмаган даражадаги илм ва маълумотлар олдик, энг асосийси муқаддас Қуръонни мустақил ўқий олиш бахтига муяссар бўлдик, бунинг учун Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар ва шукроналар бўлсин! Бизни шундай бахтга эришишимизга шароитлар яратиб, юксак меҳр намунасини кўрсатган институт раҳбарияти, ўқув-услубий бўлими ва услубчи Усмонхон Баҳодирхоновга ҳамда ўзларининг сабр-тоқати, олий даражадаги одоб-аҳлоқи, юксак инсоний фазилатлари ва чуқур, ҳавас қиларли даражаги илмлари билан бизни хушнуд этган устозларимиз – Комилхон қори Умархонович Боқиев ва Юсуфхон қори Анасович Абдураҳимовларга ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аллоҳдан бу даргоҳнинг файзини янада юксалтиришини, устозларга оилавий бахт, саодат, соғлик, келгусида юртимиз шаъни, халқимиз қадрини кўкларга кўтарувчи олиму-фузалолар қаторида бўлишларини дуо қилиб сўраймиз.
    Талабаларнинг одобу-ахлоқи, муомала маданияти ва бу даргоҳнинг шукуҳи алоҳида таҳсинларга сазовор! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: