islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида:

– 2-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, мураббийлар А.Султонхўжаев, Ғ.Баратов иштирокида;

Институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида:

– 1-4-курс талабалари билан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими

70300cookie-checkТошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: