islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умавийлар давлатининг ижтимоий ривожланиш ва илм-фан йўлида амалга оширган ислоҳатлари

Умавийлар давлатида халққа ижтимоий таъминотни амалга ошириш муайян кўринишда ривожланди. Бунга мисол тарзида ҳижрий 45-53 йиллар оралиғида ироқ ва ҳижозлик камбағал одамлар ёрдам пулига муҳтож эканликларини билдирувчи махсус битоқа-бўйинтуруқ (бежик) осиб юришган[1].

Кейинчалик, Умар ибн Абдулазиз даврига келиб ҳижрий 99-101 йилларда тайинланган ижтимоий ёрдам ва маошларни тақсимлаш ва тарқатиш турлари кенгайтирилди. Масалан, қарздорларга ёрдам бериш, оила қуришга қўли калталарга ёрдам сингари[2]. Яна, шунингдек, кўзи ожизларга ёрдам берадиган ходимга, беш нафар етимни қармоғига олганга[3], мусулмон бўлмаганларга таъминотлар ажратиш жорий қилинди[4].

Ижтимоий таъминот ишлари бутун давлат бўйлаб йўлга қўйилди. Биргина Ироқнинг ўзида ҳижрий 120-126 йиллар оралиғида вояга етмаган ва бева аёлларга ажратилган маблағ миқдори 10 минг дирҳамни ташкил қилган[5].

VII-VIII асрлар мусулмон жамияти умавийлар ҳукмронлиги даврида ҳар жиҳатдан тараққий этди. Бу даврда давлат ҳудудидан ташқаридаги вилоятлар – Шарқий Европа ўлкалари, Узоқ Шарқ, Ҳиндистон ва Ҳабашистон билан савдо алоқалари ўрнатилди.

VII асрда бу мамлакатлардаги ички ва ташқи сиёсий тушкунлик барқарор эмаслигига қарамай, умавийлар моддий ва маданий ривожланиш давом этди.

Умавийлар даврида аниқ, табиий ва ижтимоий фанларга эътибор кучли бўлиши билан бир қаторда фиқҳ, ҳадис, тафсир, илмлари соҳаларида мисли кўрилмаган изланишлар олиб борилди. Бунда ижтимоий-маънавий ҳаётда эски динлар ўрнини мустаҳкам эгаллаган Ислом муҳим аҳамият касб этди.

Ислом фақат дингина эмас, балки янги маънавий йўналиш сифатида бутун маданий жараёнга, мусулмон ва бошқа мамлакатлар орасида ижтимоий-маданий, маърифий алоқаларнинг кучайишига ҳам катта таъсир кўрсатди.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси
Пўлатхон Каттаев

[1]Ҳамдий Абу Ҳамдия, Ошур, Муҳаммад Аҳмад, Хотаб Умми Сояҳ. Идарату биладиш Шом фил аҳдайнлир рошидия вал уммавия. – Қоҳира: Дор ал-Эътисом, 2009. – Б 335.
[2]Абу Убайд ибн Салом Ҳаравий ибн Занжавайҳ.Ал-амвал. – Саудия: Дор аш-Шуруқ, 2008. – Б 234.235.
[3]Абул Фараж Абдураҳмон ибн Али ибн Муҳаммад ибн Жавзий. Сийрату Умар ибн АбдуазизАл-Мунтазам фи тарих ал-мулук вал-умам. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия. 1992. – Б 183.
[4]Муҳаммад Моҳир. Ал-висоқус сиёсия вал идорил оидиа лиласрил уммавий. – Байрут:Дор ал-ҳижр,1987. – Б 433.
[5] Мовардий. Ал-аҳкам ус султония. – Қоҳира: Дор ал-Маъориф, 1859. – Б 175. 176.

71030cookie-checkУмавийлар давлатининг ижтимоий ривожланиш ва илм-фан йўлида амалга оширган ислоҳатлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: