islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ғаддор

Ёз кунларининг бирида анҳор бўйида бир нечта болалар ўйнаб юрган эди. Уларнинг орасида Ғаффор исмли болакай ҳам бўлиб, у доим жониворларни қийноққа солиб юрганлиги боис болалар унга “ғаддор” (қаҳри қаттиқ, золим) дея лақаб қўйиб олишган эди. Ғаффор ҳар сафар янги-янги  қалтис ўйинларни ўйлаб топар эди. Ўзига таклиф қилинган одатий ўйинларни эса хушламас эди. Кунларнинг бирида Ғаддор ўзига ҳамфикр бўлган дўстлари билан четроққа ўтиб нималарнидир  келишиб олди. Сўнг улар болаларнинг олдига келиб, янги қизиқарли ўйин ўйлаб топганларини эълон қилишди. Болаларнинг барчасида қизиқиш пайдо бўлди. Ғаффор эса дўстлари билан бу маҳаллага яқинда кўчиб келган, сузишни билмайдиган Алининг ортидан бориб  тўсатдан уни даст кўтаришди-ю силтаб-силтаб сувга улоқтиришди. Қўрқув исканжасида қолган Али сув юзасида бир кўриниб бир ғоиб бўлиб типирчилар эди. Унинг жон талвасасида қилган бу ҳаракатлари Ғаффор ва унинг шерикларини  кулгисига сабаб бўлар эди холос. Шу аснода болалар орасида турган жасур болакай Исмоил дарҳол кийимларини ечиб ўзини сувга отди. Фақат угина Ғаффорга қарши харакат қила олар, бундай ноҳақликка жим қараб тура олмасди. Икки дақиқа ўтар-ўтмас Исмоил Алини қирғоққа олиб чиқди. Охирги сонияларда бу воқеага гувоҳ бўлиб қолган юзлари истарали бир киши Исмоилни олдига келиб уни бошини меҳр билан силади ва  шундай деди:

“Болажоним, сен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига амал қилдинг. Зеро у зот:

(المسلم أخو المسلم لا يظلمه و لا يسلمه)

“Мўмин мўминнинг биродаридир. У ўз биродарига зулм қилмайди. Шунингдек, уни золимнинг қўлида ҳам қолдирмайди”, – дея марҳамат қилганлар.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси

78081cookie-checkҒаддор

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: