islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Ҳамма нарса қадарга ёзилган бўлса нима учун дуо қиламиз?

Бизга малумки, ҳар бир нарса лавҳул махфузга ёзилгандир. Бунга учта асосий сабаб бор. Мана шу учта сабабни қуйида баён қилиб берамиз:

Биринчиси: Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Чунки Аллоҳ таоло бизни кўриб турувчи зотдир. Аллоҳ толодан дуо қилиб сўраймиз, унга тазарру билан ибодат қиламиз. Унинг буюрган буйруқларига бўйсунамиз, у қайтарганларидан қайтамиз. Унга руку ва сажда қиламиз, унга рўза тутамиз ва шунга ўхшаган ибодатларни қиламиз. Шунингдек, Аллоҳ таолодан ҳожатларимизни ундан сўраб дуо қилишимизни ҳам талаб қилгандир. Аллоҳ толо ўзининг нозил қилган китоби Қуръонда шундай дейди:

(واسالوا الله من فضله)

“Унинг фазлидан сўранг” (Нисо, 32).

(واسالوا الله من فضله  ادعوا ربكم تضرعا وحفية إنه لايحب المعتدين)

“Роббингизга тазарриъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан у хаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55).

Иккинчиси: Албатта ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг ҳузурида тақдир қилингандир. Лавҳул махфузга осмонлар ва ернинг яратилишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйилгандир. Лекин, инсонда савол туғилади бизга берадиган нарсасини ёзиб қўйганми ёки бермайдиган нарсасини ёзганми? Унга шундай жавоб берилади: Аллоҳ таоло тақдир қилган нарсасини сенга беради. Ўша тақдир қилган нарсасининг сабабларига ҳам сени етқазиб қўяди. Шундай маънодаки, агар Аллоҳ таоло сенга турмуш қуришни тақдир қилган бўлса масалан, унинг ҳузурида мана шу тақдир қилинган нарсага етказувчи сабабларни ҳам сенга йўлиқтириб қўяди.

Агар бирор киши сенга айтсаки, агар менга таом ва ичимлик менга етиб келади, бунга шубҳа йўқ. Бунда харакат қиламанми ёки харакат қилмайманми бу тенгдир!! Нимага ҳаракат қиламан унда?!

Бу инсонга шундай жавоб берилади: “У сенга тезда етиб келади деб ўйлайсан, айтсанки: “Агар сен таомни есанг ва бирор ичимлик  ичсанг, бу сенга тақдир қилинган ва ёзиб қўйилган. Ва лекин унинг етиб келиш сабаби ҳам ёзиб қўйилган. У сенга, масалан, бирор кишининг сенга бериши ёки сен ўзинг меҳнатинг билан ишлаб топишинг орқали сенга етиб келган бўлиши мумкин, бу сенга етиб келиш сабабларидир. Буларинг барчасини Аллоҳ таоло сенга тақдир қилиб ёзиб қўйгандир. Ёзиб қўйишлик нафақат натижалар учун эмас, балки сабаблар учун ҳамдир. Агар сабаб бўлмаса ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунингдек, дуо ҳам Аллоҳ таоло бизга буюриб қўйган сабаблардан бир сабабдир.  Балки бизни унга тарғиб қилинган, қизиқтирилган нарсадир. Унга васила қилинган сабаблардан бир сабабдир. Дунёвий ва дийний ишларни талаб қилишдаги энг манфаатли сабабдир.

Учинчиси: ҳар бир нарса қадарда ёзиб қўйилганига қарамасдан биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Унинг фазли билан зиёда қилиб беришлик учун. Бу Абу Саид Худрий розияллоҳ анҳу ривоят қилган ҳадисда собит бўлади. Албатта Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам айтадилар: “Мусулмон Аллоҳ таолога гуноҳ бўлмаган ва силаи раҳмни узмаган ҳолида дуо қоладиган бўлса унга учта нарсадан бирини беради. Дуосида сўраган нарсасини беради ёки уни охиратга заҳира қилиб қўяди ёки ўшанга ўхаган нарсани ёмонлигини ундан кетказиб қўяди”, дедилар. Шунда саҳобалар ундай бўлса биз дуони кўпайтирамиз”, дейишди. Росулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам Аллоҳ ҳам кўпайтириб беради”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Чунки дуо мақсадга олиб боручи сабаблардан бир сабабдир. Ейиш ва ичиш тўйишлик сабабларидан бир сабабдир. Мусулмон сабабларини қилишлик билан Аллоҳ таолога таваккал қилади. Мусулмон киши Аллоҳ таолодан ажр-савобни умид қилган ҳолда Аллоҳ таолога дуо қилади.

3-курс талабаси
Н.Эркинжонова

78420cookie-checkҲамма нарса қадарга ёзилган бўлса нима учун дуо қиламиз?
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!