islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти талабаси араб тили бўйича республика фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллади

Тошкент ислом институти талабалари орасидан мутахассислик “Араб тили” ва умумкасбий (Инглиз, Рус тили, Диншунослик ва Миллий ғоя) фанлар бўйича республика фан олимпиадасининг биринчи боскичи 2019 йил 14 апрелдан 27 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 апрелда тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2019 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 314-сонли буйруғи” талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказилди.

Республика фан олимпиадаси I босқичида бўйича институтда жами 46 нафар талаба қатнашди. Шулардан: йигитлар 39 нафар, қизлар эса 7 нафарни ташкил этди. 5 та фан йўналиши бўйича 5 нафар талаба ғолиб аниқлаб олинди. Мусобақа натижаларига кўра “Инглиз тили” фанидан Махкамов Мухаммадали Мухиддинжон ўғли ва “Рус тили” фанидан эса Асқарова Рисолатхон Камолиддин қизи, “Миллий Ғоя” фанидан Шаробиддинов Илёсжон Илхомжон ўғли ва “Диншунослик” фанидан Саиджалолов Раҳматуллоҳ Саидабзал ўғли, “Шарқ тиллари (Араб ва форс)” фанидан Нурбоев Ҳурмуҳаммад Холматжонович ғолиб бўлди.Олимпиаданинг институт босқичида ғолиб бўлган талабаларга кафедра профессор ўқитувчиларидан илмий раҳбар бириктирилди.

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган олимпиадада Миллий ғоя фани бўйича Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров илмий раҳбарлигида институт талабаси Мадрахимов Муҳаммадаъло, Ўзбекистон Жаҳон тиллар университетида ўтказилган олимпиадада ингилиз тили фани бўйича “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси С.Валиева илмий раҳбарлигида институт талабаси Махкамов Мухаммадали, 15-16 май кунлари Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган олимпиадада Рус тили фани бўйича “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси У.Хафизова илмий раҳбарлигида институт толибаси Асқарова Рисолатхон, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган олимпиадада “Диншунослик” фани бўйича институт проректори Ж.Мелиқўзиев илмий раҳбарлигида институт талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ, Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган Олимпиадада Араб тили фани бўйича “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси А.Султонхўжаев илмий раҳбарлигида институт талабаси Нурбоев Ҳурмуҳаммад иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра Ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган Олимпиадада Шарқ тиллари (Араб тили) фани бўйича институтнинг 4 курс талабаси Нурбоев Ҳурмуҳаммад Холматжонович 1-ўринни эгаллаб, Олий таълим Вазирининг 1-даржали дипломи ҳамда уч миллион сўмлик пул мукофоти сертификати билан тақдирланди.

Республика фан олимпиадаларида қатнашган 4 нафар талабаларимиз ҳамда илмий раҳбарлари таълим муассасалари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан
ишлаш бўлими услубчиси А.Олимов

82460cookie-checkТошкент ислом институти талабаси араб тили бўйича республика фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: