islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Вакилларимиз Туркияда ўтказиладиган VII Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Шу йилнинг 19-27 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида VII Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа 2 йўналишда бўлиб ўтади:

  1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  2. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш.

Мазкур мусобақада иштирок этиш учун бугун  юртимиз вакиллари Жасур Кулбоев (“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси) ва Муҳаммадали Ҳайитбоев (Тошкент ислом институти талабалари) Туркияга жўнаб кетди.

Биз вакилларимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринларни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

Манба: muslim.uz

83130cookie-checkВакилларимиз Туркияда ўтказиладиган VII Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: