islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Институтимиз ректори Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди

Институтимиз ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди.

Институт раҳбарлари талабаларнинг руҳий-маданий қадриятларга янгича ёндашиш жараёни сезилаётганлиги хусусида фикрлашдилар.

Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институти ёшлари билан учрашди. Учрашувда Уйғун Ғафуров халқимизнинг этник, маданий ва диний онги маънавий Уйғонишнинг яна бир битмас-туганмас манбаи эканлигини, Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келганлигини қайд этди. Маънавий қадриятларнинг тикланиши уларнинг ҳозирги дунё ва ахборот цивилизация қадриятларига мослашишини ҳам англатади, деди.

 Суҳбатда  давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга «Меҳр» инсонпарварлик операцияси амалга оширилганлиги, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганлиги маълум қилинди.

Учрашувнинг хулосаси сифатида аънанавий қадриятларимизни ҳозирги демократик жамиятнинг қадриятлари билан уйғунлаштириш келажакда янада равнақ топишимизнинг, жамиятимиз жаҳон ҳамжамиятига қўшилишининг гаровидир, деб қабул қилинди. Очиқ мулоқот ва видеороликлар учрашувнинг самимий ўтишига хизмат қилди.

 

87230cookie-checkИнститутимиз ректори Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: