islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маййитнинг тарикаси нималарга сарфланади

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб, уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сеҳрҳгалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин.
Барча нарсанинг интиҳоси бўлгани каби инсонга берилган умрнинг ҳам ўзига яраша миқдори,ниҳояси бор. Шариатимизда инсон тириклигида унинг молига қандай вафотидан сўнг қандай ҳукмлар собит бўлиши тўлалигича баён қилинган. Уламоларимиз: «вафот этган инсоннинг яни маййитнинг қолдирган нарсалари борасида тўртта ҳақ бор» дейишган.
Биринчи – инсон вафот этгач биринчи навбатда унинг моли ўзини кафанлаш ва жиҳозлашга ишлатилади. Кафанлаш жараёнида исрофга ҳам камҳаржликка ҳам йўл қўйилмайди. Ўрта меёрда бўлади. Олимлар бу ўртачалик эркакларни учта кийим билан аёлларни эса бешта кийим билан кафанлаш деганлар.
Иккинчи – агар маййитнинг пули кафанлаш жараёнидан ортиб қолса қолган молнинг ҳаммасидан маййитнинг қарзлари тўланади. Нега қарз биринчи тўланиб кейин кафанликка ишлатилмайди деган саволга : чунки инсонга кийим кийиш лозим бўлганидек, маййитга ҳам биринчи навбатда кафанлик зарур деб жавоб беришган. Лекин баъзи уламолар шундай қарзлар борки биринчи бўлиб уларни адо қилиш лозим бўлади дейишган.
Учинчи – агар маййитнинг моли қарзларини тўлаб бўлганидан кейин ҳам ортиб қолса, унда қолган молнинг учдан биридан маййитнинг васиятига кўра пул ишлатилади. Маййит вафотимдан сўнг фалончига манабу нарсани беринглар деб васият қилган бўлса, шу нарса молнинг учдан бирига тўғри келса васият амалга оширилади. Агар васият учдан биридан кўпайиб кетса, учдан биридангина берилади холос.
Тўртинчи – унинг қолган моли меросхўрлар ўртасида Қуръон, суннат, ижмои уммат кўрсатмасига асосан тақсимланади.
Лекин бугунги кунда меросни ўзи хоҳлаганича ёки ўзига фойдали томонини кўзлаб тақсим қилиб олаётганлар ҳам бор. Улар ўзлари ҳақдор бўлмаган нарсани олишмоқда, бу ҳолат низо ва жанжалга олиб келади. Шунинг учун шариатимиз белгилаганига амал қилсак ҳам дунёйимиз ҳам охиратимиз обод бўлади.

 4-курс талабаси
Собиржонов Ойбек

87770cookie-checkМаййитнинг тарикаси нималарга сарфланади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: