islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Беморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб муолажа тўхтатилса, бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади? ( Шайх Бутий)

Савол:

– Мен ғарб давлатларининг бирида докторман. Шифоҳонамизнинг жонлантириш бўлимида оғир оҳвалдаги суриялик мусулмон бемор бор. У қон саратони касаллигига йўлиққан бўлиб, жигар ва буйраги яроқсиз ҳолга келган. Нафас олиши, қонни ювиб туриши учун беморга махсус жиҳоз улаб қўйилган. Докторлар муолажани тўхтатишни истаяптилар, чунки беморнинг тузалишига умид йўқ. Муҳтарам Шайх, эвтаназия ва муолажани тўхатиш ўртасидаги фарқни тушунтириб беришингизни сўрайман. Беморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб муолажа тўхтатилса, бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади?

Жавоб:

– Агар беморнинг умри тугаб бораётганини аниқ бўлса, докторлар ҳам, унинг яқинлари ҳам вентилятор  қўйишлари ёки давомли ушлаб туришлари вожиб эмас. Бу иш эвтаназия ҳисобланмайди. Чунки вентилятор бемор ҳаётини узайтирмайди, балки юрагини ғайрихтиёрий ҳаракатда ушлаб туради. Бу маййитни жиҳозлар ёрдамида икки оёқда турғазиб қўйган кабидир. Жиҳозлар танага жон бахш эта олмайди. Эвтанизия эса беморни давомли оғриқлардан “халос этиш” учун бирон восита ёрдамида ўлдиришдир. Бу эса ҳаром

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
“Сараланган фатволар”

МАНБАА: Аzon.uz

93920cookie-checkБеморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб муолажа тўхтатилса, бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади? ( Шайх Бутий)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: