Саудия Арабистони Хаж ва Умра вазирлиги томонидан мусулмонларга зиёрат қилишни осонлаштириш ва Хаж ибодатини бажаришларини таъминлаш мақсадида юқори технологияли интеллектуал тизимларнинг тўлиқ тўпламини киритишга қарор қилди, дея хабар беради Al-Arabiya. Жорий йилда жорий қилинган асосий технологиялардан бири хорижий зиёратчилар учун e-track тизими бўлиб, у зиёратчиларнинг Саудия Қироллигидан кетгунга қадар турар жой олиш, транспорт хизматидан фойдаланиш ва танавул қилиш учун бирор жойга кириб овқатланиш вақтидан бошлаб кучга киради.
Тизим “Шаффофликни ва ҳар бир тарафнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бажарилиши назоратини таъминлайди.” У вазирлик назорати остида фаолият юритади.
Шунингдек, вазирлик томонидан эълон қилиндики, ушбу тизимда талабнома берувчиларга муносиб ва улар учун қулай Хаж ҳизматларини танлаш имкониятини беради. Бундан ташқари, зиёратчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун электрон шартнома тўлов тизими ҳам тақдим этилади.
Шу йили май ойининг охирида, икки масжид қӯриқчиси Саудия Арабистони Подшоҳи Салман ибн Абдулазиз “2030 Қироллиги” лойиҳаси асосида “Аллоҳнинг меҳмонлари” хизмат дастурини шахсан ишга тушириб берди.
Дастурда 30 дан ортиқ давлат идоралари томонидан тайёрланган 130дан зиёд ташаббуслардан иборат. Ундан учта стратегик мақсад кўзланмоқда:
▪️Кўплаб зиёратчиларни қабул қилишни ва икки муқаддас масжидга киришни осонлаштириш;
▪️Хаж ва Умра вақтида зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;
▪️Зиёратчиларнинг диний ва маданий тажрибаларини кенгайтириш, деб хабар беради Islam.ru
Таржимон: 2-курс талабаси
Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи