islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Симферополда ёш мусулмонлар оромгоҳи очилди

2019 йил 15 июл куни Симферопол шаҳрида Каменка микрораёнидаги масжидда болаларга “Илм Боғчаси” номли ёш мусулмонлар оромгоҳи ишга тушади ва унга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади.
Лагер 2019 йил 15 июлдан 4 августгача ишлайди. Очилиш соатлари 09:00 дан 15:00 гача.
Ислом ўқитувчилари болаларга дин асосларини, араб алифбосини ўргатишади ва ўқув-тарбия усуллари, алоҳида ёндошув, тўғри келадиган ахборот ва ўйинларини танлаш орқали болалар учун қулай бўлган шаклда Қуръонни ўқитишади. Бундан ташқари, фикрлаш ва эътиборни кучайтирадиган машқлар, сийрат ва одоб бўйича дарслар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Болалар учун барча керакли шариат аҳкомларини ўргатишади – таҳорат ва намоз. Дастур бӯйича шунингдек, ташқи ўйинлар, спорт мусобақалари ва танловлар ўтказилади.
Асосий вазифа – фарзандларни Ислом руҳида тарбиялашдир.
Қрим ва Севастопол шаҳарларининг мусулмонлар диний идораси томонидан жўнатилган ўқитувчилари болалар билан шуғулланадилар.
Болалар ва қизлар учун алоҳида синфлар мавжуд бўлади, деб хабар беради islam.ru

96190cookie-checkСимферополда ёш мусулмонлар оромгоҳи очилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: