islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ЎЗАРО АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 28 август куни Тошкент ислом институтига Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар У.Ходжаев, Ж.Мелиқўзиев, Ҳ.Аманов ҳамда институт Матбуот котиби Аброр Мухтор Алий кутиб олдилар.

Дастлаб меҳмонларга институт фойесида ТИИда ўқитиладиган фанлар бўйича чоп этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги адабиётлар таништирилди. Шунингдек, уларга институт фаолиятига оид электрон слайдлар намойиш этилди.

Шундан сўнг ТИИ мажлислар залида ТИИ ректори У.Ғафуров делегация аъзоларига Ўзбекистонда диний таълим тарихи ва ривожи, бугунги кунда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, меҳмонларга ТИИнинг ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти ҳамда амалга оширилган ислоҳотлар, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов ТИИ билан ўзаро ҳамкорлик масасалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Суҳбат давомида  икки олий диний таълим муассасанинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда дарслик ва ўқув қўлланмаларни алмашиш ва биргаликда тайёрлаш, ўқитувчи-профессорлар учун малака ошириш ва илмий стажировкаларни ташкил этиш, онлайн конференциялар ва семинарлар ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида Болгар ислом академияси ва Тошкент ислом институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғафуров ташриф буюрган меҳмонларга институт жамоаси номидан эсдалик совғалар топширди.

Ўз навбатида делегация аъзолари ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганликларини билдирдилар ва институт жамоасига муваффақиятлар тиладилар.

ТИИ Ахборот хизмати

 

98090cookie-checkТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ЎЗАРО АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: