Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731-сон хати асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил II-чорак учун қабул бошланди.
Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:
• 07.00.04 – Диншунослик;
• 19.00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси);
• 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги;
• 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик;
• 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт;
• 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
– илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
– фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
– иш жойидан тавсифнома;
– режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома.
Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори).
Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43